Нидерландияда тўққиздан ошган гумондор шахсни террорчилар рўйхатига киритиш имкони пайдо бўлади. Бу ҳақда, мамлакат Умумий разведка ва хавфсизлик хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Разведкадаги маълумотларга қараганда, ИШИД қўли остидаги ҳудудларда истиқомат қилувчи болалар тўққиз ёшидан ҳарбий ва диверсион тайёргарлик кўра бошлайди.
«Уларга отиш, совуқ қуролдан фойдаланиш ва ўлдириш ўргатилади, шу ёшдан улар Абу Бакр ал-Бағдодийга бўйсунади. Қизлар шу ёшдан паранжига кириб, эркакларга ҳарбий тўқнашувларда ёрдам беришга ўргатилади», — деди хизмат вакили.
Нидерландияга Сурия ва Ироқдан оиласи билан қайтиб келган болаларга қайд этиш рақами берилиб, улар террорчилар рўйхатига киритилади. Улар ҳақидаги ахборот Европанинг бошқа давлатлари хавфсизлик хизматларига ҳам тақдим этилади.
Охирги маълумотларга қараганда, ИШИД назорати остидаги ҳудудда айни кунларда нидерландиялик 70 бола ва 170 ёши катта одам бор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)