Туркия бир қатор шартларни бажарса, Еврокомиссия у билан визасиз режим ўрнатилишини ёқлаб чиқади. Бу ҳақда Еврокомиссия биринчи вице-раиси Франц Тиммерманс маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Унинг сўзларига кўра, Туркия фуқаролари учун июлдан Евроиттифоққа визалар бекор қилинишига эришиш учун Анқара бешта талабни бажариши керак.
Бунда гап коррупция олдини олиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш, Европол билан битим ҳақида музокаралар ўтказиш, Евроиттифоққа аъзо мамлакатларнинг барчаси билан суд ҳамкорлигини йўлга қўйиш, маълумотларнинг Евроиттифоқ стандартларига мувофиқ ҳимояланиши бўйича миллий қоидаларни бажариш ва терроризм бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ҳақида бормоқда.
Туркияга визасиз мақомни тақдим этиш ҳақидаги қарорни Евроиттифоққа аъзо мамлакатларнинг кўпчилиги, шунингдек, Европарламент ҳам маъқуллаши керак.
Изоҳ (0)