Канада бош вазири Жастин Трюдо АҚШ президенти Барак Обама оиласи ва Буюк Британия қироллик оиласи ўртасидаги ҳазилона Twitter-жангга жавоб қилди, деб ёзади Meduza.
Ўз видеожавобида Трюдо Канада нимага қодирлигини кўрсатиб қўймоқчилигини маълум қилди, у бунда ногирон ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган Invictus Games мусобақаларини назарда тутди.
Шундан сўнг Канада бош вазири ертуртки (отжимание) машқини бажарди ва «бум» дея «микрофонни ташлаб юбориш» ҳаракатини кўрсатди.
Dear @POTUS, @FLOTUS and @KensingtonRoyal - did someone say "bring it?" Canada's ready for @InvictusOrlando.https://t.co/TxBAMPvTYs
— Justin Trudeau (@JustinTrudeau) May 2, 2016
«Микрофонни ташлаб юбориш» — рэперларга хос тажовузкорона хатти-ҳаракат бўлиб, у ижро якунланганини билдиради.
Аввалроқ Барак ва Мишель Обама ҳам шаҳзода Гаррига мурожаатида шундай ҳаракатни амалга оширган эди. Бунга жавобан, Елизавета II видео эълон қилди, унда: «Бум, жиддиймисиз? Қўйсангиз-чи», — дея хитоб қилди.
Unfortunately for you @FLOTUS and @POTUS I wasn't alone when you sent me that video 😉 - H.https://t.co/sjfSQvkzb6
— The Prince and Princess of Wales (@KensingtonRoyal) April 29, 2016
Изоҳ (0)