Нью-Йорк фонд биржаси — Intercontinental Exchange хўжайини Лондон фонд биржасининг улушини сотиб олиш ёки у билан қўшилиш таклифлари билан чиқиш қилмоқчи эмас, деб ёзади «ТАСС». Бундай қарор «комплекс экспертизадан сўнг» қабул қилинган.
Нашр эслатишича, мартда Лондон фонд биржаси Франкфурт-Майндаги фонд биржаси билан қўшилиш ҳақида келишиб олган эди. Бундай қадам Европадаги энг йирик фонд майдони пайдо бўлишига олиб келади, у америкалик рақибларнинг «биринчи рақамли» рақобатчисига айланиши тайин. Экспертлар америкалик рақобатчилар қўшилиш жараёнига аралашиб, Лондон фонд биржасининг кўпчилик улушини сотиб олишга уринишини кутган эди.
Изоҳ (0)