Россиянинг МиГ-31 самолёти АҚШнинг Boeing P-8 Poseidon патруль самолётини Камчатка ярим оролига яқин жойда тўхтатиб қолди. Бу ҳақда, The Washington Free Beacon нашрига асосланиб, «РБК» ёзмоқда.
АҚШ қуролли кучлари Тинч океани қўмондонлиги вакили Дэйв Бенхэмнинг сўзларига қараганда, воқеа 21 апрель куни Петропавловск-Камчатскийга яқин ерда содир бўлган эди. Россия самолёти АҚШ ҳаво кемасидан бор-йўғи 15 метр узоқликда учиб ўтган.
«АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти халқаро ҳаво муҳитидаги одатий миссияни бажараётган эди», — таъкидлади Бенхэм.
У МиГ-31 нинг хатти-ҳаракатларини «хавфсиз» ва «профессионал» деб баҳолади.
Илгарироқ 14 апрель куни АҚШ разведкачи самолёти Болтиқ денгизи устида халқаро ҳаво ҳудудидан учиб ўтиш вақтида Россия қирувчиси томонидан тўхтатиб қолингани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)