Евроиттифоқ Чернобиль атом электр станциясидаги авария оқибатларини бартараф этиш учун 700 миллион евродан ортиқ маблағ ажратишга улгурди. Бу ҳақда фожианинг 30 йиллиги муносабати билан Брюсселда тарқатилган Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини ва еврокомиссарларнинг қўшма баёнотида айтилади, деб ёзади «ТАСС».
«Евроиттифоқ Чернобиль фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган халқаро ҳаракатлар бўйича биринчи қаторларда эди. Чернобиль лойиҳалари учун Еврокомиссия билан биргаликда, ЕИ шу пайтгача 730 миллион евро ажратди», — дея таъкидланади унда.
Ҳужжатда қайд этилишича, ЕИ Чернобиль АЭСдаги авария ҳудудидан ташқаридаги яшаш шароитларини яхшилаш бўйича қатор ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда қатнашмоқда.
Изоҳ (0)