26 апрель, сешанба куни Саудия Арабистонидаги мактаб ҳовлисини қуёшдан ҳимоя қилувчи чодир қулаши натижасида бир ўқувчи қиз ҳалок бўлди, яна 20 нафари жароҳат олди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Саудиянинг Al Watan газетасига таяниб.
Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Асир провинциясида жойлашган Ар-Риш қизлар ўрта мактабида содир бўлди.
Воқеа юз берган вазият аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)