Япония ҳарбий кемаси уч кунлик ташриф билан Филиппинга, Лусон оролидаги Субик-Бэй кўрфазига келди. Бундан кўзда тутилган мақсад Жануби-Хитой денгизида Хитой ҳарбий таъсирини кучайишига йўл қўймаслик эканлиги билдирилмоқда, дея хабар беради «РИА Новости».
Япония мудофаа кучларининг «Исэ» вертолёт ташувчиси Филиппинга Суматрадаги (Индонезия) минтақавий машғулотлардан сўнг етиб келган. Унинг бортида АҚШ ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси зобитлари бор. Мазкур ташрифдан сўнг «Исэ» Бруней ва Сингапурга йўл олади.
Изоҳ (0)