Forbes журнали энг бой россияликлар рўйхатининг биринчи юзталигидаги уйланмаган бизнесменлар рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўринни «Альфа-Групп» эгадоши Михаил Фридман 13,3 миллиард долларлик давлати билан эгаллади (энг бой россияликлар рўйхатида иккинчи ўринда).
Рейтингнинг иккинчи поғонасини «Уралкалий» собиқ хўжайини Дмитрий Риболовлев (7,7 миллиард доллар, умумий рейтингда 12-ўрин), учинчи поғонани «ОНЭКСИМ» инвестиция жамғармаси президенти Михаил Прохоров (7,6 миллиард доллар, 14-ўрин) банд этди.
Бадавлат бўйдоқлар рейтингига жами 12 киши киритилган бўлиб, ундан тадбиркор Сергей Попов, «Домодедово» аэропорти хўжайини Дмитрий Каменшчик, Александр Светаков («Абсолют гуруҳи») ва бошқа бизнесменлар жой олди.
Изоҳ (0)