Туркия жануби-шарқидаги Мардин провинцияси Нусайбин шаҳрида қўлбола бомба портлаши натижасида икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, уч нафари жароҳат олди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Anadolu агентлигига таяниб.
Агентликнинг ҳарбий манбасига кўра, портловчи қурилма Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси аъзоларига қарши аксилтеррорчилик операцияси ўтказиш чоғида ишга тушган.
Нашр таъкидлашича, Туркияда 2015 йил июлида Курдистон ишчилар партияси билан қуролли низо қайта бошлангач, курд исёнчилари билан тўқнашувларда 400 га яқин ҳарбийлар ва полициячилар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)