Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 26 апрель, сешанба куни ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Тошкент шаҳрида сешанбага ўтар кечаси ҳаво ҳарорати +12...+14 даража, кундузи эса +25...+27 даража илиқ бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, 26 апрелга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати +10...+17 даража, кундузи +25...+30 даража илиқ бўлади. Фарғона водийсида ҳам ёғингарчилик кутилмайди, кечаси +15 даражагача, кундузи +28 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 26 апрелга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати +12...+17 даража, кундузи эса +22...+27 даража илиқ бўлади. Сешанба куни қайд этилган ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам 26 апрель куни ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин; ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)