Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида Тошкент кўчаларида мотоцикл миниб юрган отахон суратлари пайдо бўлди, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Фойдаланувчилар томонидан эълон қилинган суратларда бошида дўпписи бор, қор кўзойнак таққан, оппоқ соқолли отахон сиёҳранг мотоциклни бошқариб кетаётганини кўриш мумкин.
«Дўппи ҳар қандай дубулға (шлем)дан кўра яхшироқ ҳимоя қилади», — деб ҳазил-мутойиба билан фикр билдирган фойдаланувчилардан бири. «Бугун биз ҳам кўрдик — қора кўзойнакда, оппоқ соқолли, кўрсанг байкер дейсан», — дейди бошқа бир фойдаланувчи.
«Водители Ташкента»нинг аксарият аъзолари мотоциклчи отахонни олқишлаган, у ҳақда илиқ фикрлар билдирган.
Изоҳ (0)