23 апрель, шанба куни Тошкентнинг Қорақамиш мавзесида «Нурафшон» истироҳат боғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «Afisha.uz». Боғ Турин политехника университети яқинида жойлашган бўлиб, кўпларга «Оймомо» номи остида таниқлидир.
Боғнинг кўп йиллар давомида қаровсиз турган ҳудуди ободонлаштирилди: тўсиқларга эга кенг йўлаклар пайдо бўлди, суғориш ва ёритиш тизимлари янгиланди. Марказий кириш қисмида меҳмонларни фаввора кутиб олади. Яна бир кичикроқ фаввора эса боғ марказида жойлашган.
Чархпалак, тепаликлар аттракциони, шунингдек, электромобиллар янгиланди, паровоз, коптокчали бассейн, ҳаво қасри, «балиқ тутиш» учун бассейн каби янги аттракционлар ўрнатилди.
Изоҳ (0)