25 апрель, душанба куни Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сужата Меҳта бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастурида ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг ўринбосарлари даражасида икки давлат сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундини ўтказиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)