Норвегия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолёти машғулот парвози давомида янглишиб, кузатув минорасига ўқ узди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
ҲҲК вакилига кўра, ҳодиса 13 апрель куни тунда Тарва оролида рўй берган. F-16 500 метр узоқликдаги нишонга зарба бериши керак бўлган, бироқ номаълум сабабларга кўра, зарба кузатув минорасига қаратилган ва унинг шикастланишига олиб келган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Бошқа тафсилотлар келтирилмаган, текширув давом этмоқда.
Изоҳ (0)