Сурияда фақат сиёсий ечим узоқ муддатли тинчликка олиб келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Ганноверда Германия канцлери Ангела Меркель билан музокаралари якунидан сўнг маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз Сурияда жанговар ҳаракатлар қайта бошланганидан хавотирдамиз. Мамлакатда муаммоларнинг сиёсий ечимигина узоқ муддатли тинчликка олиб келиши мумкин», — дея таъкидлаган Обама.
АҚШ президентининг айтишича, мамлакатнинг ўтиш ҳукуматидан «сурияликларнинг барча вакиллари» ўрин олиши лозим.
Изоҳ (0)