Эквадорда 16 апрель куни рўй берган 7,8 магнитудали зилзила қурбонлари хотираси учун мамлакатда саккиз кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда президент Рафаэль Корреа маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Бу миллий фожиа, аммо биз олдинга ҳаракатланишдан тўхтамаймиз. Қурбонларни хотирлаш, уларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириш учун саккиз кун мобайнида миллий мотам жорий этиш ҳақидаги фармонга имзо чекаман», — деб таъкидлади Корреа.
Охирги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони 646 кишига етган, 130 киши бедарак йўқолган. Ерости силкинишлари туфайли салкам 7 мингта уй вайрон бўлган, 2740 киши жабр кўрган. Қурбонлар орасида бошқа мамлакатлар, жумладан, Канада, Колумбия ва Буюк Британия фуқаролари ҳам бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)