Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия А сериясининг 34-тури «Милан» ҳамда «Карпи» жамоалари ўртасидаги ўйин билан якунланди.

Фото: Gazzettaworld.com

Фото: Gazzettaworld.com

Беллашувда «Милан» рақиби дарвозасига йўл топа олмади ва 0:0 ҳисобига имзо чекди. Томонларнинг Карпидаги ўйинида ҳам ҳисоб очилмаганди.

Мазкур дуранг натижадан кейин «Карпи» А серияда жон сақлаб қолиш учун яна бир қадам ташлади. Мавсум якунига 4 та тур қолганида клуб 32-очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди. Ундан кейинги ўринда бораётган «Фрозиноне» ҳисобида 30 очко бор.

34-турда Тотти томонидан қайд этилган дублдан сўнг «Милан» Европа Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш имкониятини тўлиқ йўқотганди. Айни пайтда клуб Европа лигаси турнирида иштирок этиш учун кураш олиб боряпти.

Маълумот учун, «Милан»дан олдинроқда бораётган «Интер» ҳисобида 61, «Фиорентина»да 59 очко жамғарилган. «Милан» эса очколари сонини 53 тага етказди.

Италия А серияси 34-тур беллашуви 21 апрель, пайшанба

«Милан» — «Карпи» 0:0

«Милан»: Жанлуиджи Доннарумма, Иняцо Абате, Лука Антонелли, Алекс, Алессио Романоли, Риккардо Монталиво, Андреа Поли, Жакомо Бонавентура, Кевин-Принс Боатенг (Хосе Маури, 61), Марио Балотелли, Карлос Бакка (Жереми Менез, 69).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда