Ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида давом этаётган, мукофот жамғармаси 50 минг долларга тенг ITF туркумидаги теннис турнирининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, чорак финалда 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи мусобақа мезбони, 25 ёшли Чанг Люга қарши баҳс олиб борди ва 6:1, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Таққослаш учун, Сабина Шарипова WTA рейтингида 210, хитойлик теннисчи эса 203-ўринни эгаллаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада Ўзбекистон вакили хитойлик Лин Чжуни 6:3, 6:4, иккинчи даврада эса Жинг-Жинг Луни 6:1, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)