Миллиардер Дональд Трамп ва собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон президентлик учун сайловолди пойгасида тегишли равишда республикачилар ва демократлар ўртасида етакчилик мавқеини мустаҳкамлади. Ipsos халқаро социологик маркази Reuters агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган умуммиллий сўров натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Трамп учун республикачиларни қўллаб-қувватлаётган сўров иштирокчиларининг 42,9 фоизи овоз беришга тайёр эканликларини билдирган. Иккинчи ўринда Техас штатидан сенатор Тед Круз (32%), учинчи ўринда эса Огайо штати губернатори Жон Кейсик (20%) бормоқда. Февралда ўтказилган сўров натижаларига кўра, Трампнинг рейтинги 40 фоиздан иборат бўлган.
Демократлар орасида Клинтон етакчи бўлиб қолмоқда, партия тарафдорларининг 53 фоизи унга овоз бериш ниятида. Вермонт штатидан сенатор Берни Сандерс номзодини респондентларнинг 43 фоизи қўлламоқда. Февраль ойида Клинтоннинг рейтинги 48 фоизга тенг эди.
Изоҳ (0)