Хитойдаги Weibo ижтимоий тармоғида League of Legends компьютер ўйини қаҳрамони ҳайкали олдида тиз чўкиб турган кекса аёл сурати оммалашиб кетди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Худди сажда қилаётгандек тиз чўкиб турган аёл сурати компьютер клубига киришдаги видеокузатув камералари томонидан суратга туширилган. Клуб олдидаги ойнали кубда League of Legends қаҳрамони Гареннинг ҳайкали қўйилганди.
Маҳаллий журналистлар ва блогерларнинг фикрича, аёл машҳур ўйин қаҳрамонини маҳаллий кексалар ардоқлайдиган Хитой маъбудларидан бири билан адаштирган.
Изоҳ (0)