«Прогресс М-М» туркумидаги охирги коинот юк кемаси бўлаклари Тинч океанининг кемалар қатнамайдиган қисмига бориб тушди. Бу ҳақда Россия парвозларни бошқариш маркази маълум қилган, дея хабар беради «Интерфакс».
Юк кемаси 30 март куни Халқаро коинот станциясидан (ХКС) ажралган ва шу кунгача автоном парвоз ҳолатида эди.
«8 апрель, жума куни Москва вақти билан 17:07 да кема атмосферанинг қалин қатламларига кирди. 17:17 да унинг ёнмайдиган қисмлари Тинч океанидаги белгиланган ҳудудга қулади», — дейилади марказ хабарида.
«Прогресс М-29М» транспорт юк кемаси 2015 йил 2 октябридан бери ХКС таркибида бўлиб, юк етказиб бериш ва станция орбитасини ўнглаш вазифаларини бажараётганди.
Изоҳ (0)