Шарқий Хитойдаги Шаньдун провинциясида шаҳарлараро автобуснинг икки юк машинаси билан тўқнашувида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 17 киши жабрланди. Бу ҳақда Циндао шаҳри транспорт полицияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Фожиа Шэньян (Ляонин провинцияси, Шимоли-шарқий Хитой) — Хайкоу (Хайнань провинцияси, Жанубий Хитой) тезкор автомагистралида рўй берди. Барча жабрланганлар касалхонага етказилган. Улардан бири оғир ҳолатда эканлиги, қолганлар енгил жароҳат олгани билдирилмоқда.
Полиция ҳодиса сабабларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)