КХДР қитъалараро баллистик ракета двигатели синовларини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Хабарга кўра, янги двигатель АҚШ ҳудудига ядро зарбаси бериш имкониятини яратади.
Синовлар мамлакат ғарбий қирғоқларида ўтказилган. Уларни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кузатиб борган.
Изоҳ (0)