Ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова Япониянинг Кашива шаҳрида давом этаётган, соврин жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи ITF туркумидаги Kashiwa Open теннис турнирининг чорак финалида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, чорак финалда 21 ёшли Шарипова хитойлик Яфан Вангга қарши кортга чиқди ва 5:7, 6:2, 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради.
Таққослаш учун, Сабина Шарипова WTA рейтингида 212, Яфан Ванг эса 136-ўринни эгаллаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки даврада ўзбекистонлик теннисчи Хитой вакили Лин Чжуни 4:6, 6:4, 6:0, иккинчи даврада япониялик Аяка Окунони 6:0, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Шунингдек, мусобақанинг жуфтликлар баҳсида Хитой Тайпейи вакили Пеи-Чи Ли билан тандем ҳосил қилган Сабина Шарипова дастлабки даврада япониялик Момоко Кобори ва Чихиро Мурамацу жуфтлигини 6:3, 7:6 ҳисобида таслим қилганди. Чорак финалда эса япониялик Акико Омаэ ва Юуки Танака дуэтига қарши баҳс олиб борган Шарипова/Ли жуфтлиги 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)