Миллий гвардия хизматчилари алоҳида вазиятлар — фуқаролар ёки уларнинг ўзига хавф туғилган тақдирда огоҳлантиришсиз куч ва қурол ишлатиши мумкин. Россия Давлат думасига президентдан келиб тушган қонун лойиҳасида шу ҳақда билдирилган, дея хабар беради «Ведомости».
Қуролли қаршилик кўрсатмаган, бошқа фуқаролар ҳаётига хавф солувчи ёки фуқаролар кўплаб тўпланган жойларга ҳужум уюштирмаган тақдирда, ҳомиладор аёллар ва ногиронлар бундан истисно бўлиши мумкин.
«Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси қўллаш кечиккан тақдирда фуқаро ёки ҳарбий хизматчининг ўзини ҳаёти ва саломатлигига хавф туғилган тақдирда, жисмоний куч, махсус восита ёки ўқотар қуролдан фойдаланиш нияти ҳақида огоҳлантирмаслик ҳуқуқига эга», — дейилади қонун лойиҳаси матнида. Бошқа ҳолатларда гвардиячи бу ҳақда огоҳлантириши шарт.
Шунингдек, лойиҳада Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси мудофаа учун ёки шунга зарурат туғилган тақдирда махсус воситалар, ўқотар қуроли бўлмаса, қўли остидаги исталган воситадан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланган. Миллий гвардия жангчилари оммавий тартибсизликларга чек қўйиш учун махсус воситаларни ҳам қўллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Владимир Путин Россияда президентга тўғридан-тўғри бўйсунадиган Миллий гвардия тузилишини эълон қилганлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)