Россияда Ғарб давлатларига қараганда коррупция даражаси юқори. «Левада-центр» ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 36 фоизи шундай фикрда, 38 фоизи эса улар ўхшаш миқёсда эканлигини билдирган. Сўралганларнинг атиги 10 фоизи Ғарбда коррупция Россияга нисбатан сезиларли равишда паст деб баҳолайди, дея хабар беради «РБК».
Сўровда иштирок этганларнинг тўртдан уч қисми Россияда коррупция даражаси ўсганлигини қайд этган. Шунингдек, аксарият қисми (62%) «давлат идораларида коррупцияга мутлақо йўл қўймаслик керак», деган фикрда. Респондентларнинг 44 фоизи «кундалик масалаларни пора ёрдамида умуман ҳал этмаслик зарур» деб ҳисоблайди, 31 фоизи эса буни қабул қилолмайди. Сўровда қатнашганларнинг 44 фоизи «мансабдорларнинг кўпчилиги қонунни бузган» деб ўйлайди, 18 фоизи эса «бунга деярли барча амалдорлар қўл урган», деган фикрда.
Сўралганларнинг чорак қисми «Россия ҳокимият тузилмалари коррупция билан тўлиқ қамраб олинган» дея жавоб берган. 51 фоизи бу сезиларли даражада эканлигини қайд этган.
Изоҳ (0)