Россия президенти Владимир Путин 5 апрель, сешанба куни Озарбайжон ва Арманистондаги ҳамкасблари Илҳом Алиев ва Серж Саргсянга қўнғироқ қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Россия раҳбари Москва Тоғли Қорабоғ можароси туфайли «вазиятни нормаллаштиришга имкон яратувчи воситачилик чораларини амалга ошираётганлиги ва бундан кейин ҳам амалга ошириши»ни таъкидлади.
Путин, шунингдек, икки томонни ҳам зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва ярашув режимига риоя қилишга чақирди.
Президентлар «алоқаларни турли форматларда давом эттириш»га келишиб олди.
Изоҳ (0)