Ўзбекистонлик Сабина Шарипова Япониянинг Кашива шаҳрида старт олган ITF туркумидаги, соврин жамғармаси 25 минг долларга тенг теннис турнирини муваффақиятли бошлади. Халқаро теннис федерациясининг маълум қилишича, мусобақанинг дастлабки даврасида 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи Хитой вакили Лин Чжуга қарши баҳс олиб борди.
Мазкур беллашувда 6:4, 4:6, 0:6 ҳисоби қайд этилиб, Шарипованинг фойдасига ҳал бўлди ва у иккинчи даврага йўл олди.
Таққослаш учун, Сабина Шарипова WTA рейтингида 212, Лин Чжу эса 180-поғонани эгаллаб келмоқда.
Шунингдек, Хитой Тайпейи вакили Пеи-Чи Ли билан тандем ҳосил қилган Сабина Шарипова жуфтликлар баҳсида ҳам иштирок этяпти. Илк даврада Шарипова/Ли дуэти япониялик Момоко Кобори ва Чихиро Мурамацу жуфтлигини 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди.
Изоҳ (0)