АҚШ Давлат котиби Жон Керри 14 нафар аёл, жумладан, бир йил аввал ўлдирилган россиялик сиёсатчи Борис Немцовнинг қизи Жанна Немцовага халқаро мукофот топширади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Давлат департаменти 2007 йилдан бери мазкур мукофотни «Тинчлик, адолат, инсон ҳуқуқлари ва жинслар тенглигини қўллаб-қувватлашдаги жасорати ва етакчилиги учун» тақдим этиб келади. Шу пайтга қадар унга 60 мамлакатдан 100 га яқин аёл сазовор бўлган.
Тақдирлаш маросими 29 март, сешанба куни Вашингтонда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)