Америкалик ҳарбий хизматчи Қобулдан 50 км масофада жойлашган Баграм авиабазаси яқинида вояга етмаган Афғонистон фуқаросини отиб қўйди, деб ёзади «ТАСС» AP’га таяниб.
АҚШ қуролли кучлари аскари кузатув минорасида туриб, қўлида автоматга ўхшаш нарса кўтариб келаётган болани кўрган. Ҳарбий хизматчи огоҳлантирган, сўнг ўт очган. Қурбоннинг аниқ ёши келтирилмаяпти.
Ҳодисадан сўнг авиабаза яқинида норозилик намойиши уюштирилди, аммо маҳаллий ҳукумат оломонга воқеа тафсилотларини тушунтиргач, улар тарқалди. Айни пайтда Афғонистон томонида ҳам, Америка томонида ҳам текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)