Россия Ҳарбий-коинот кучлари (ҲКК) Сурия қўшинларига ёрдам беришда давом этади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Президент Путин контингентимизнинг салмоқли қисми Суриядан олиб чиқилганидан сўнг ҳам иккита вақтинчалик жойлашув базаларида қолаётган ҲКК бўлинмалари террорчи гуруҳларга қарши кураш ва Сурия армияси ҳужумларига кўмак беришда давом этишини кўп бор таъкидлаганди.
Россия ҲККнинг самарали операциялари туфайли Сурия қуролли кучларининг ҳужумкор, жанговар ва эмоционал салоҳиятини тиклашга муваффақ бўлинди. Бу эса уларнинг ишончли равишда олдинга қадам босишига имкон бермоқда», — дея таъкидлаган Песков.
Изоҳ (0)