Гватемала ғарбида автобус дарага қулаши оқибатида 19 киши, жумладан, ҳомиладор аёл ва ўсмир ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, ҳодиса мамлакат пойтахтидан 160 километр ғарбда содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланаётган автобус йўл четига чиқиб кетган ва 200 метр чуқурликдаги дарага қулаган.
Ҳодиса туфайли яна 25 нафаргача бўлган киши жабрланган, улар касалхонага етказилган.
Изоҳ (0)