5,5 тонналик йирик наркотиклар партиясини АҚШ божхона ва чегара хизмати ходимлари Техас қирғоқларида қўлга туширди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Нархи қора бозорда тахминан 200 миллион долларга тенг бўлган кокаин кемага ортилган бўлган.
ABC телекомпанияси маълумотларига кўра, бортдаги тўрт киши ҳибсга олинган, юк қўлга туширилган, кеманинг ўзи эса чўкиб кетган.
Телекомпания қайд этишича, бортида беш тонна наркотик бўлган худди шундай кема ўтган йилнинг августида ҳам АҚШ Қирғоқ соқчилиги томонидан Марказий Америка соҳилларида қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)