«Газпром» Ғарб истеъмолчилари учун газ нархларини қайта кўриб чиқиш юзасидан музокаралар олиб бормаяпти. Бу ҳақда Россия компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари Андрей Круглов маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
«Ҳозирда нархларни қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилмаяпти», — дея таъкидлаган Круглов.
Шунингдек, мансабдорнинг билдиришича, Москва ва Минск Беларусга етказиб берилаётган газ учун нархнинг пасайтирилиши ҳақида ҳозирча келишувга эришмаган.
Изоҳ (0)