Ливия пойтахти Триполи расмийлари шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Бундай чора Миллий бирлик ҳукуматининг Триполига кўчиб келиш режалари билан боғлиқ эканлиги билдирилмоқда. Ҳозирда Фаиз Сараж бошчилигида шу йил февраль ойида шакллантирилган ва 13 нафар вазир, 5 нафар давлат вазиридан иборат мазкур ҳукумат Тунисда бўлиб турибди.
Ливия пойтахтидаги жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Халиф ал-Гвейл бошқараётган ҳукумат Миллий бирлик ҳукуматининг Триполига кўчиб келишига бир неча бор қарши чиққанди. Ал-Гвейл унинг назоратидаги мудофаа ва ички ишлар вазирлиги, шунингдек, қуролли кўнгиллилар отрядларига хавфсизлик учун зарур барча чораларни кўриш, жумладан, патрулларни кучайтириш юзасидан кўрсатма берган. Расмийлар турли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юзага келишининг олдини олиш ниятида.
Изоҳ (0)