Нидерландия ҳукумати Брюсселдаги терактлардан сўнг фавқулодда мажлис ўтказмоқда, деб ёзади «РИА Новости» мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
«Айни пайтда Нидерландияда фавқулодда мажлис олиб борилмоқда», — деди муассаса матбуот котиби. У вазирлик Брюсселга сафарларга боғлиқ огоҳлантиришлар эълон қилиши мумкинлигини қўшиб қўйди.
22 март, сешанба куни маҳаллий вақт билан 8:00 атрофида Брюсселнинг «Завентем» аэропортида икки портлаш юз берди, орадан бироз вақт ўтиб, Брюссель метросида ҳам портлаш юз бергани ҳақида хабар берилди. Сўнгги хабарларга кўра, қурбонлар сони 21 кишига етди.