Брюссель метросидаги портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Reuters мазкур ахборотни VTM телеканалига асосланиб тарқатган. Knack нашри ҳам худди шундай ахборот бермоқда. Ле Соир мухбири эса 12 киши ҳалок бўлганини айтмоқда. AFP маълумотларига кўра, камида 15 киши жабрланган.
Малбек метро бекатидаги портлаш бевосита бекатнинг ўзида ёки унинг яқинида юз берган. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган фотосуратлар пайдо бўлди. Портлашлар туфайли Брюссель метросининг барча бекатлари эвакуация қилинмоқда.
22 март, сешанба куни эрталаб Брюсселдаги «Завентем» аэропортида портлашлар юз берди. Бельгия нашрларининг сўнгги ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 35 киши тан жароҳати олган. Бельгия ҳукумати мазкур ҳодисани теракт деб тан олди.
Изоҳ (0)