Сомалида «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи жангарилари ҳарбий базага ҳужум қилди, натижада камида 73 аскар ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net» Press TV’га таяниб.
База Сомали пойтахти Могадишодан 40 км масофада жойлашган. Ҳужум чоғида жангарилар ҳарбий юк машиналари, ўқ-дорилар ва қуролларни қўлга киритган.
Сомалилик ҳарбий амалдор жангариларнинг базага ҳамласини тасдиқлади, аммо қурбонлар сонига аниқлик киритмади.
Ҳукумат мансабдорлари, ўз навбатида, жангарилар ҳужуми қайтарилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)