Брюссель метросида тўртинчи портлаш юз берди. Бу ҳақда, i24news мухбирининг твиттерига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бунгача, хабар беришларича, Брюссель метросида учта портлаш юз берган эди. Хусусан, Малбек метро бекати (ёки яқини)даги портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган.
«Интерфакс» хабарига кўра, Брюссель метросининг барча бекатларида одамлар эвакуация қилинмоқда.
22 март, сешанба куни дастлаб Брюссель аэропортида икки портлаш юз берди, яна бир портловчи ускуна ишламай қолгани айтилмоқда. Ҳукумат томонидан расман теракт деб тан олинган аэропортдаги портлаш оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган.
Бутун Бельгия бўйлаб террорчилик таҳдидининг энг юқори даражаси эълон қилинган, мамлакат ҳукумати аҳолини кўчага чиқмасликка чақирмоқда.
Изоҳ (0)