Самарқанд шаҳрида 17 март, пайшанба куни қор ёғди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчилари хабар қолдирган.
«Ўзгидромет» 17 март куни қарийб бутун Ўзбекистонда, хусусан, Самарқанд вилоятида ҳам ёғингарчилик кузатилиши мумкинлиги ҳақида ахборот берганди.
Сўнгги бир неча кундан бери мамлакат бўйлаб кузатилаётган ёғингарчилик, «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 18 март куни ҳам давом этади.
Қайд этиш жоиз, 2016 йилнинг январь ва февраль ойлари нисбатан илиқ келган, хусусан, Самарқанд шаҳрида ҳам ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича бир неча кунларнинг тарихий рекордлари янгиланган эди.
Изоҳ (0)