Июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш Дастури қабул қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Дастур лойиҳаси шу йилнинг 15—17 март кунлари Пекинда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар экспертларининг туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича учрашувида муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)