Ўзбекистонда 18 март, жума куни ҳаво ўзгариб туради, мамлакатнинг Бухоро ва Навоий вилоятларидан бошқа барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
Хабар беришларича, 18 мартга ўтар кечаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ҳаво ҳарорати -2 даражагача совуқ бўлади, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида эса -3...+2 даража бўлади.
Фарғона водийси вилоятларида жума кунига ўтар кечаси ҳаво ҳарорати +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, қолган ҳудудларда +5, +8 даражагача илиқ бўлади.
18 март куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +8 даражагача, Қорақалпоғистон ва Хоразмда +10 даражагача, Тошкент шаҳрида +12, Фарғҳона водийси вилоятларида эса +13 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Шу куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даражагача илиқ бўлади.
Изоҳ (0)