Мельдоний билан боғлиқ допинг можаросидан сўнг Россия Давлат думасида ушбу дорига талаб кескин ошиб кетди. Бу ҳақда дума биносида жойлашган дорихона ходимаси маълум қилди, дея хабар беради TJournal.
«Олдинлари бу доридан атиги бир қути буюртма қилардик, ҳозир бўлса олиб келишга улгурмаяпмиз. Мельдонийни кўпинча юрак—қон-томир касалликлари билан боғлиқ муаммолар, масалан, инсультнинг олдини олиш учун сўрашмоқда», — дея ҳикоя қилган аёл.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ россиялик теннисчи Мария Шарапова мельдоний қабул қилгани туфайли барча мусобақалардан четлатилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)