Кеча, 14 март куни Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ITF туркумидаги Tashkent ITF Juniors теннис мусобақаси старт олди, деб хабар беради «Sports.uz».
Мазкур мусобақада 18 ёшгача бўлган 10 дан ортиқ давлатдан келган ёш ва маҳоратли теннисчилар иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида эътироф этилган ўзбекистонлик Жўрабек Каримов дастлабки даврада Жанубий кореялик Йонгсеок Жонгга қарши баҳс олиб борди ва 6:2, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, ўзбекистонлик теннисчилардан Ҳумоюн Султонов ҳамда Шаробиддин Абзалов мос равишда Льюис Ньюман (Буюк Британия) ва Густавс Лукстинсни (Латвия) мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.
Tashkent ITF Juniors. 1-кундан ўрин олган учрашувларнинг натижалари
Жўрабек Каримов (Ўзбекистон, 1) – Йонгсеок Жонг (Жанубий Корея) – 6:2, 6:0Ҳумоюн Султонов (Ўзбекистон, 2) – Льюис Ньюман (Буюк Британия) – 6:1, 6:3
Азамат Лукманов (Ўзбекистон) – Дхруф Суниш (Ҳиндистон) – 6:7(6), 0:6
Азамат Тоҳиров (Ўзбекистон) – Сергей Ксензов (Россия) – 2:6, 7:5, 0:6
Шаробиддин Абзалов (Ўзбекистон) – Густавс Лукстинс (Латвия) – 6:0, 6:0
Тимур Соттимов (Ўзбекистон) – Илгиз Валиев (Россия) – 1:6, 1:6
Жек Моллой (Буюк Британия) – Робертас Врзесински (Литва, 3) – 6:4, 7:6(1)
Жеймс Дэвис (Буюк Британия) – Павел Петров (Қозоғистон) – 3:6, 6:4, 6:3
Изоҳ (0)