11—12 март кунлари Наманган шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Таэквон-ДО миллий ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Оламспорт»нинг хабар беришича, ITF йўналиши бўйича «Паҳлавон» спорт мажмуасида бўлиб ўтган йилнинг биринчи нуфузли мусобақасида ғолиб чиққан спортчилар 25—30 март кунлари оралиғида Қозоғистон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида иштирок этади.
Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 380 нафар спортчи қатнашган турнирнинг тил ва масоги йўналишларида мезбонлар — наманганлик спортчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. 3-ўрин Бухоро жамоасига насиб қилган бўлса, пойтахтликлар биринчи поғонани ўзлариники қилиб олди.
Изоҳ (0)