Таниқли америкалик боксчи, супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон Невада штати Лас-Вегас шаҳрида жойлашган уйини сотувга қўйди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Қарийб 600 квадрат метр майдонни эгаллаган икки қаватли шоҳона апартаментларда бешта ётоқхона, олтита ваннахона, кинотеатр, бир нечта камин, вино сақланадиган ертўла, шунингдек жакузи ва шаршараси бўлган бассейн бор.
49 ёшли Тайсон бу уйда 2008 йилдан буён яшаб келмоқда. Йил бошида у уйни капитал таъмирлаган ва энди у учун 1,5 миллион доллар сўрамоқда.
Тайсон бу уй яқинидан бошқа, каттароқ уй олиб кўчиб ўтгани туфайли, эски уйини сотишга қарор қилган.
Изоҳ (0)