21 май куни бўлиб ўтадиган Англия кубоги финалига йўлланма олиш учун ярим финалчилар 23—24 апрель кунлари ўзаро кураш олиб боради. Англия футбол ассоциацияси расмий сайтининг хабар беришича, ярим финалда «Кристал Пэлас» жамоаси «Уотфорд»га қарши, «Эвертон» эса чорак финалнинг «Вест Хэм» — «Манчестер Юнайтед» ўйини ғолибига қарши кураш олиб боради.
Чорак финалнинг «Манчестер Юнайтед» — «Вест Хэм» жуфтлигида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилгани учун, томонлар энди «Вест Хэм» майдонидаги такрорий ўйинда иштирок этади. Кубокнинг амалдаги соҳиби «Арсенал» эса «Уотфорд»дан 1:2 ҳисобида енгилиб, турнирни тарк этган.
Мамлакат кубогида ғолибликни қўлга киритган жамоа 1 миллион 800 минг фунт-стерлинг миқдорида мукофот пулига эга чиқади. Финал ўйини чипталари 5 фунт этиб белгиланган.
«Уэмбли»да ўтган аввалги финалларда иштирокчи жамоалар учун 25 500 тадан чипта тақдим этилган бўлса, бу сафар унинг миқдори 28 650 тагача оширилган. Бу «Уэмбли»даги томошабинларнинг 80 фоизини жамоаси финалда ўйнаётган клуб мухлислари ташкил этади, деганидир.
Изоҳ (0)