Миср Марказий банки 14 март, душанба куни фунтни деярли 13 фоизга девальвация қилди. Бу ҳақда Financial Times нашри маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Газетада маълум қилинишича, бу банклараро валюта кимошди савдоси натижаларидан кўринади. Унда мамлакат Марказий банки бир доллар учун 8,85 фунт курс бўйича 200 миллион доллар сотди. Бундан аввалги сотиш курси доллар учун 7,73 фунтни ташкил қилган эди.
Марказий банкнинг тушунтириш беришича, арзонлашган фунт чет эл инвестициясининг ҳажмини ошириши ва иқтисодий ўсишга таҳдид қилаётган доллар тақчиллигини бартараф этишга ёрдам бериши керак.
Изоҳ (0)