Покистонда беш кун давом этган шиддатли ёмғирлар туфайли 42 киши нобуд бўлди ва 70 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қурбонлар сони кўплиги табиий офат чоғида мамлакатнинг қашшоқ қишлоқ манзилларидаги хароба уйлар томи қулагани билан изоҳланади.
Кучли жала Покистон шимоли-ғарбидаги кўмир конида ўпирилишга ҳам олиб келган ва бунинг оқибатида 7 нафар кончи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)